Ўзбекистон ва Ўмон олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни ривожлантириш мақсадида Бухоро давлат университети ректори О.Ж.Хамидов бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 15-16 апрель кунлари Ўмон Султонлигида ташрифи бўлиб ўтди. Элчихонамиз кўмагида амалга оширилган ушбу ташриф давомида Масқат ва Низва университетлари раҳбарлари ҳамда ад-Дахилия вилояти губернатори ва Олий таълим вазирлиги масъуллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Университетларда бухоролик санъаткорлар томонидан мусиқий кечалар ташкил этилди.