Жорий йил февраль ойида Элчихонамиз ташаббуси билан Масқат шаҳрида ташкил этилган икки давлат тадбиркор аёллари ўртасидаги бизнес-форум доирасида эришилган келишувлар натижасида Nova School (Тошкент) ўқувчилари 2025 йил апрель ойида грант асосида Масқатдаги My School мактабида ўқиш имконига эга бўлишди. Бу маданий ва таълимий алмашинув болаларимиз учун унутилмас тажриба бўлиб, улар ўзаро дўстона алоқалар ўрнатишди ва янги маданият билан яқиндан танишишди.