Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўмоннинг оммабоп "Asdaaoman" газетасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлими бошлиғи Алишер Қодировнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" иккинчи саммитига бағишланган мақоласи босилди.



Ўмоннинг оммабоп "Asdaaoman" газетасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлими бошлиғи Алишер Қодировнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" иккинчи саммитига бағишланган мақоласи босилди.

"Кўрфаз араб давлатлари ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро тарихий, маданий ва маърифий алоқаларга асосланган бўлиб, ҳозирги кунда глобал муаммоларни ҳал этишда муҳим дипломатик воситага айланмоқда", – деб ёзган муаллиф.

У, шунингдек, минтақалар ўртасидаги ҳамкорликнинг тўрт босқичига алоҳида тўхталиб ўтган ва ҳар бир даврнинг муҳим жиҳатлари батафсил таҳлил қилган.

Қайд этилишича, 2023 йил 19 июлда Жидда шаҳрида "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматида ўтказилган биринчи саммит тарихий воқеа сифатида эътироф этилди.

"Ушбу саммитда Ўзбекистон Президенти бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини тузиш, унинг илк йиғилишини Самарқандда ўтказиш, эркин савдо ҳудудини ташкил этиш, Трансафғон темир йўли лойиҳасида фаол иштирок этиш, "Кўрфаз-Марказий Осиё" ягона визасиз туризм маконини яратиш каби ташаббусларни илгари сурган эди", – дейилган нашрда.

Ўмон босма нашри, 2024 йил 15 апрелда Тошкентда бўлиб ўтган мазкур формат ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида биринчи саммит натижаларини амалга ошириш ва 2025 йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган иккинчи саммитга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинганини урғулаган.

Таъкидланишича, энергетика, транспорт, рақамли инфратузилма, инновация, қишлоқ хўжалиги ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик минтақалараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Шунингдек, Афғонистондаги барқарорлик минтақавий хавфсизликда муҳим ўрин тутишига эътибор қаратилган.

"Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" формати нафақат икки минтақанинг ривожи учун, балки кенг геосиёсий маконда барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим омил", деб ёзилган "Asdaaoman" газетасида чоп этилган мақолада.



  ...