Ўмоннинг "Green Oasis Agriculture Oman" компанияси раҳбари Муҳаммад Саад Али "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:
Ўмоннинг "Green Oasis Agriculture Oman" компанияси раҳбари Муҳаммад Саад Али "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Зоминдан чинакам эсда қоларли сафардан қайтар эканман, бундай пухта ташкил этилган ва самарали бизнес-форумда иштирок этиш имконияти учун миннатдорлик билдираман.
Шунингдек, ушбу форум учун бундай гўзал масканни танлаганингиз учун ташаккур. Зомин табиатининг гўзаллиги ушбу тадбирга ўзига хос жозиба қўшди.
Форумнинг юқори даражада ташкил этилганини эътироф этиш керак. У нафақат Ўзбекистон, хусусан, Жиззах вилоятидаги катта салоҳият ва имкониятларни намойиш этишда ахборот манбаси бўлди, балки муҳим саноат етакчилари ва ҳукумат вакиллари билан алоқаларни ўрнатиш учун самарали майдонга айланди. Ҳудудий ҳокимиятларнинг хорижий бизнесга очиқлиги ва фаол ёндашуви таҳсинга лойиқ. Бундай ёндашув эса узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Яна бир жиҳат – бу Ўзбекистон Президентининг ушбу ҳудудни ривожлантиришга бўлган қатъий эътиборидир. Унинг инвестиция ва инновациялар учун қулай муҳит яратиш йўлидаги ҳаракатлари форум давомида яққол намоён бўлди. Юртингизнинг барча гўшаларида яққол кўринаётган тараққиёт ва имкониятлар унинг етакчилиги ва барқарор ўсиш ҳамда халқаро ҳамкорликка содиқлигидан далолат беради.
Ушбу форумнинг муваффақиятли ўтишига ҳисса қўшган барчани чин юракдан табриклайман. "Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбири чиндан ҳам ажойиб ва илҳомлантирувчи тажриба бўлди.