Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистоннинг Исроил, Ҳиндистон, Қатар, Ўмон, Беларус, Қувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчилари Бухорода бўлди. Элчилар дастлаб вилоятнинг шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган амалий ишлар натижалари билан танишди.



Ўзбекистоннинг Исроил, Ҳиндистон, Қатар, Ўмон, Беларус, Қувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчилари Бухорода бўлди. Элчилар дастлаб вилоятнинг шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган амалий ишлар натижалари билан танишди.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувда вилоятда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса, инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича муҳокамалар ўтказилди.

Бундан ташқари, Бухоронинг инвестицион салоҳияти, ушбу давлатлар инвесторларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш имконияти мавжуд соҳа ва тармоқлар, лойиҳалар кўриб чиқилди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги, туризм, фармацевтика, тиббиёт ва таълим йўналишларида элчилар мансуб давлатнинг илғор компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ташрифлар ва бизнес форумларни мунтазам ташкиллаштириш борасида сўз борди.

Шунингдек, Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни элчихоналар орқали тадбиркорларга тақдим этиб бориш, Бухоро вилоятида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ҳамда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан келишиб олинди.



  ...