Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Ўзбекистоннинг Кувайт, Уммон Султонлиги ҳамда Беларусь давлатларидаги элчилари билан учрашди.



Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Ўзбекистоннинг Кувайт, Уммон Султонлиги ҳамда Беларусь давлатларидаги элчилари билан учрашди.

Вилоят раҳбари хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар, инфратузилма ва логистика ҳақида батафсил маълумот берар экан, энг аввало, таълим соҳасида илм-фанни янада ривожлантириш бўйича чет давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг тажрибаларини ўрганиш зарурлигини таъкидлади.  

 Учрашувда Самарқанд вилояти ва хорижий мамлакатлар ўртасида инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий муносабатлар, таълим, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги истиқболли дастурларни амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.  

Мулоқотда мамлакатимизнинг Беларусь Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳматулла Назаров Самарқанд вилоятининг Беларусь республикаси билан ҳамкорлигини яна ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди. Жумладан, сут маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги жиҳозлари ишлаб чиқарувчилар билан  қўшма кластерлар очиш, Самарқанддан полиз маҳсулотларини ушбу давлат бозорига етказиб бериш ва бунинг учун логостикани ривожлантириш, Самарқанд ва Минск университетлари билан талабалар алмашинуви, илмий лойиҳалар бўйича иш олиб бориш, Минск – Самарқанд йўналишида авиқатновларни ташкил этиш истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

– Самарқанднинг туризм соҳасидаги салоҳияти ва мавжуд имкониятларни Уммон Султонлигида кенг тарғиб этиш зарур, – деди Ўзбекистоннинг Уммон Султонлигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Ҳотамов. – Чунки, султонликда юртимиздаги тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас масканларга қизиқиш жуда юқори. Агар Маскат –Самарқанд йўналишида доимий ёки мавсумий чартер авиақатновлар йўлга қўйилса, бу  қулай имконият бўлади. Шунингдек, уммонлик туроператорлар учун Самарқандга инфо-турлар ташкил этиш, сайёҳларга махсус турпакетлар таклиф этиш ҳам ўз самарасини бериши табиий.

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аюбхон Юнусов Самарқандда “Кувайт бизнес маркази” очиш, Кувайт фонди билан вилоятимизда инфратузилма, йўл қурилиши, сув таъминоти ва соғлиқни сақлаш соҳаларида лойиҳаларни молийлаштиришни таклиф этди. Кувайт университетлари билан ҳамкорликда Самарқандда исломшунослик, ҳуқуқшунослик ва тиббиёт йўналишларида қўшма таълим дастурларини очиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Учрашувда қайд этилган таклифлар асосида "Йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишиб олинди ва элчилар Самарқанд вилоятининг хорижий давлатлар билан манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш, инвесторларни кенг жалб қилишга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёрликларини айтишди.



  ...