Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллари университети ва "Oriental Universiteti" ўқитувчилари Ўмонда малака оширдилар.



Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллари университети ва "Oriental Universiteti" ўқитувчилари Ўмонда малака оширдилар.

13 апрелдан 8 майга қадар давом этган ўқувлар Ўмоннинг  Манаҳ шаҳрида жойлашган Султон Қобус номидаги араб тили институтида бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур университетда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5 нафар талабаси таҳсил олмоқда.

7 май куни Султон Қобус номидаги араб тили институтида малака ошириш курслари битирувчиларига сертификатларни топшириш маросими ўтказилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ўқитувчилари, талабалар ва элчихона ходимлари иштирокида мамлакатимизнинг бой туризм ва маданияти салоҳиятига бағишланган махсус дастур тақдим этилди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг  туризм, маданият ва тарихий мероси билан батафсил танишдилар. Шунингдек, юртимиз туризм салоҳияти, ўзбек халқининг урф-одатлари, маданияти, асрий қадриятлари акс этган тақдимот намойиш этилди.

 

Анжуман сўнггида ўзбекистонлик тингловчиларга ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.



  ...