Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Миллий музейи бош котиби Жамол ал-Мусавий билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида маданий-маърифий соҳада Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари, икки мамлакат музейлари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштириш, хусусан биргаликда кўргазмалар ташкил этиш, экспонатларни сақлаш бўйича тажриба алмашиш, мутахассислар учун семинарлар ўтказиш, қўшма илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва бошқалар хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, томонлар Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва Ўмон Миллий музейи ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилдилар.
Мамлакатимиз элчиси Ўмон Миллий музейи раҳбариятини Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказининг бўлажак очилиш маросимида юртимиз тарихига оид экспонатлар билан иштирок этишга таклиф этилди.
Ўмон томони мазкур тадбирда қатнашишга тайёрлигини билдирди ва Ўзбекистон музейлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.