Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўмоннинг "ал-Рўйя" газетаси ва "hormuz.news" электрон нашрида "Ўмон ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм алоқалари мустаҳкамланмоқда" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.



Ўмоннинг "ал-Рўйя" газетаси ва "hormuz.news" электрон нашрида "Ўмон ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм алоқалари мустаҳкамланмоқда" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

Нашрларда Ўмон ва бошқа кўрфаз араб давлатлари фуқаролари учун хорижга чиқиш осонлашгани, чунки бир неча хорижий давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун кириш визаси ўттиз кунгача бекор қилингани маълум қилинган.

"Ўмон аҳолиси қадимий Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ва дам олиш масканларига ташриф буюришлари, шунингдек, унинг сўлим жойларида мароқли дам олишлари мумкин. Ўзбекистон томонидан ўттиз кунгача кириш визасининг бекор қилиниши икки давлат ўртасида ривожланиб бораётган муносабатларнинг бир қисми бўлиб, у саёҳат қилишни хоҳловчи фуқароларнинг саёҳатини осонлаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий, туризм ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади", – дейилган нашрларда.

Шунингдек, мақолаларда Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, юртимизнинг бой маданий ва тарихий мероси, қадимий ёдгорликлари ҳақидаги муҳим маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.

"Ўзбекистонда сайёҳларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари кўплаб маданий тадбирлар ва фестиваллар ўтказилади. Бу эса дунёнинг турли давлатларидан сайёҳларни фаол жалб этиш ва ўзбек халқининг маданий меросини кенг тарғиб қилишга кўмаклашмоқда", – дейилади материаллар якунида.



  ...