Мамлакатимизнинг Ўмондаги элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Бошқарув академияси президенти Али бин Қосим ал-Лаватий билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўмон Бошқарув академияси ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ўртасида академик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ташрифлар уюштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Султонлик Бошқарув академияси раҳбарияти жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Давлат хизмати бўйича БМТ форумида иштирок этишини маълум қилди.
Ўмон Бошқарув академияси 2022 йилда амалдаги мамлакат Султони Ҳайсам бин Ториқ томонидан таъсис этилган. Академия Султонлик давлат бошқарувида малакали кадрларни тайёрлаш, давлат бошқарувидаги масъулларнинг малакасини ошириш, замонавий таҳдидларни ўрганиш ва уларга ечим топа оладиган маҳоратли раҳбарларни етиштиради.