Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмондаги йирик туристик компаниялардан бири – "E-Travel & Tours" бош менежери Эжаз Кази билан учрашди.
Ўмон томонига мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, мазкур соҳада яратилган инфратузилма, Кўрфаз араб давлатлари фуқаролари, хусусан ўмонликлар учун Ўзбекистонга 30 кунлик визасиз кириш тартиби жорий этилгани ҳамда яқин кунларда Маскат-Тошкент йўналиши бўйича йўлга қўйилиши режалаштирилган тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида сўзлаб берилди.
"E-Travel & Tours" компанияси бош менежери шу йилнинг июль ойида Маскат шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган сайёҳлик тақдимотини юқори даражада ташкил этишда яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
"Шунингдек, Ўмоннинг йирик туркомпаниялари ва таниқли блогерларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга медиа-турини ташкил этиш режамиз ҳам бор", – деди Эжаз Кази.