Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўмоннинг оммабоп "Wejhatt" газетасида Маскат шаҳрида бўлиб ўтган "Ўзбекистон – Ўмон" туризм форуми ва унинг доирасида бўлиб ўтган учрашувларга бағишланган мақола чоп этилди.



Ўмоннинг оммабоп "Wejhatt" газетасида Маскат шаҳрида бўлиб ўтган "Ўзбекистон – Ўмон" туризм форуми ва унинг доирасида бўлиб ўтган учрашувларга бағишланган мақола чоп этилди.

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 5-7 июль кунлари Ўзбекистон туризм қўмитаси томонидан мамлакатимиз элчихонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Ўмон мерос ва туризм вазири Салим бин Муҳаммад ал-Маҳруқий ҳамда Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳамуд бин Салим ал-Саъдий билан учрашувлари бўлиб ўтгани хабар қилинган.

"Учрашувда Ўмон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, икки дўст давлат ўртасидаги шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўзаро сайёҳлик алмашинувини рағбатлантириш учун мавжуд имкониятлар ва истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашилди", – деб ёзилган материалда.



  ...