Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Эфиопиянинг Аддис-Абеба шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича Иккинчи умумжаҳон саммити (UNFSS+4) бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Уммон Султонлиги қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва сув ресурслари вазири Саид бин Ҳамуд бин Аҳмад ал-Хасби билан бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштириш, экспорт-импорт ҳажмларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон томони гилос, қуритилган мевалар ва сабзавотларни Уммон бозорига экспорт қилишга тайёрлигини билдирар экан, Уммон томони ушбу маҳсулотларни импорт қилишга катта қизиқиш билдирди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида. 

Шу билан бирга, хурмо ва денгиз маҳсулотларини Ўзбекистонга импорт қилиш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди. 

Тадбирда фитосанитария соҳасидаги ҳамкорлик ижобий йўналишда давом этаётгани қайд этилиб, бу борадаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Уммон томони Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини субсидиялаш тизимига алоҳида эътибор қаратиб, бу борадаги тажрибани ўрганишга қизиқиш билдирди. 

  ...