Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Латвиянинг янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртсни қабул қилди.



Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Латвиянинг янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртсни қабул қилди.

"Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Яунземс Гиртс жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик.

Жаноб Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва мамлакатимиздаги дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дипломатик  муносабатлар 1992 йил 3 ноябрда ўрнатилган.

46 ёшли дипломат Яунземс Гиртс Латвиянинг 2021-2025 йилларда Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Рейнис Трокша ўрнига тайинланди.



  ...