Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўмоннинг нуфузли "Asdaa Oman" газетасида "ЮНEСКОнинг 43-сессияси: Самарқанд – глобал мулоқот ва маданий ҳамкорлик платформаси" сарлавҳали мақола чоп этилди.



Ўмоннинг нуфузли "Asdaa Oman" газетасида "ЮНEСКОнинг 43-сессияси: Самарқанд – глобал мулоқот ва маданий ҳамкорлик платформаси" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Унда жорий йилда Самарқанд ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилиши маълум қилинган. Шунингдек, ушбу мезбонлик Ўзбекистоннинг маданий дипломатия ва халқаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларининг натижаси ўлароқ, эътироф этилган.

"Ўзбекистон 1993 йилда ЮНEСКОга аъзо бўлган кунидан бошлаб ушбу ташкилот билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабздаги ёдгорликлар ҳамда Наврўз, Шашмақом каби бир қатор номоддий маданий мерос элементлари ЮНEСКО репрезентатив рўйхатига киритилган", – деб ёзилган мақолада.

Нашрда, сессияга тайёргарлик доирасида Самарқанд халқаро аэропортида имкониятлари кенгайтирилгани, янги конференция заллари, маданий тадбирлар учун майдонлар тайёрлангани таъкидланган. Шу билан бирга сессия иштирокчилари учун ўзбек халқининг миллий урф-одатлари, анъанавий ҳунармандлик, гастрономия ва санъат намуналарини намойиш этувчи махсус дастурлар ишлаб чиқилган.

"ЮНЕСКОнинг бу галги сессияси, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг глобал маданий ва маънавий мулоқотдаги ўрнини янада мустаҳкамлаб, республиканинг жаҳон ҳамжамиятидаги фаол, очиқ ва ташаббускор давлат сифатидаги мавқеини янада оширади", – деб ёзилган "Asdaa Oman" газетасида босилган мақолада.



  ...