Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Ҳарисийни қабул қилди.
"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Ҳарисий жанобларини қутлашдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-канали. – Музокараларимиз давомида мамлакатларимиз ўртасидаги бўлажак тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдик. Ўзбекистон-Ўмон халқларимиз манфаатларига хизмат қила оладиган кенг имкониятларга эга эканлигини таъкидладик.
Учрашув мобайнида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инвестиция оқимини кўпайтириш, халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратдик".