Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар



Ўзбекистон ва Қатар етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари яқинда Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади. Қатар мустақиллиги ва суверенитетини бузадиган, унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бундай номақбул хатти-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, халқаро ҳуқуқнинг асосий қоида ва тамойилларига зид экани қайд этилди.

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши экани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.

Қатар Давлати Амири, ўз навбатида, кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Телефон мулоқоти чоғида фаол сиёсий алоқаларни давом эттириш ва икки мамлакат етакчи компанияларининг кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.



  ...