
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ
I. Амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тизимли равишда ривожланиб, ёшлар алмашинуви, тадбиркорлик, технологиялар, инновация, таълим, волонтёрлик соҳалари кенг қамраб олинди.
Бугунги кунда ёшлар билан ишлаш йўналишида Туркиянинг Ёшлар ва спорт вазирлиги, Туркия технология жамоаси фонди ва Туркия халқаро ҳамкорлик агентлиги (TIKA) билан ҳамкорлик ўрнатилган ва шу билан бирга, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ёшлар билан ишлаш йўналишида ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатилган.
Мазкур ҳамкорлик доирасида жами 16 та халқаро икки ва кўп томонлама тадбирларда жами 300 нафардан ортиқ ёшлар бевосита қамраб олиниб, улар учун тажриба алмашинуви, мулоқот ва халқаро ҳамкорлик майдони яратилди.
Хусусан,
– “Teknofest” халқаро авиация, космос ва технология фестивали,
“Take Off” стартап саммити, Ўзбекистон–Туркия ёшлар бизнес форуми, Ўзбекистон-Туркия ёшлар алмашинув дастури каби лойиҳалар ҳамкорликда ташкил этилиб, икки мамлакат делегацияларининг иштироки таъминланди;
– Ўзбекистон ёшлар делегацияси Туркия Республикасида ҳар йили ўтказиладиган “Teknofest” халқаро фестивали ва танловларида доимий рравишда (2022 йилдан буён) иштирок этиб келмоқда.
Фестиваль доирасида илк маротаба Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилиб, унда мамлакатимиз ёшларининг илмий салоҳияти, ихтирочи ёшларнинг ишланмалари ва стартап жамоаларининг инновацион лойиҳалари халқаро ҳамжамиятга намойиш этилиб келинмоқда;
– “Baykar Makina” компанияси Бошқарув раиси Сельчук Байрактарнинг Бухоро ёшлари билан учрашуви ташкил этилиб, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ташрифлари амалга оширилди;
– Туркия Республикаси ҳудудида содир бўлган зилзиладан жабрланган
20 нафар Хатай вилояти ёшларининг Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларига ташрифи юқори савияда амалга оширилди.
Маълумот учун: Ушбу таклиф Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган (2023 йил 16 март, Анқара, Туркия)
– Туркиянинг Конья шаҳри Ёшлар ва спорт бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Хива шаҳар бошқармаси ҳамкорлиги ўртатилиб, икки мамлакат ҳудудида Ўзбекистон-Туркия ёшлар алмашинув дастури амалга оширилди;
– Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўтказиладиган Ёшлар ва спорт масалалари бўйича вазирлар йиғилиши, Ёш волонтёрлар алмашинув дастури, Туркий дунё Ёшлар пойтахти лойиҳаси, Ёш тадбиркорлар форуми, Халқаро ёшлар фестивали ва III диаспора ёшлари форумларида ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
II. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келгусидаги режалар:
1. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси, “Yoshlar ventures” IT Valley (Bilişim Vadisi) Технологияларни ривожлантириш зонаси билан ҳамкорликда мобил ўйинлар саноатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқиш.
Маълумот учун: Туркиянинг мобил ва компьютер ўйинлар саноати сўнгги йилларда жадал ривожланиб, минтақадаги энг рақобатбардош секторлардан бирига айланган. Мамлакатда йирик лойиҳалар шаклланиб, “Peak Games”, “Dream Games” ва “Taleworlds” каби компаниялар халқаро бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаган. Соҳанинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳам сезиларли бўлиб, 2024 йилда қарийб 700 млн АҚШ долларлик даромад қайд этилган ва 2025 йил якунида бу кўрсаткич 750 млн АҚШ долларга етган.
2. 2026 йил 30 июнь – Ёшлар кунида Туркия Технология жамоаси фонди билан ҳамкорликда “Take Off” стартап саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказиш.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
26 мартдаги ПФ–61-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил Самарқанд шаҳрида халқаро “Таke Off” стартап саммитини юқори савияда ташкил этиш вазифаси белгиланган.
3. Туркия Технология жамоаси фонди билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Ёшлар маркази қайта реконструкция қилиш орқали “Билим Тошкент” маркази ташкил этилади.
Шунингдек, ушбу марказда ёшларни техника ва электроникага оид касблар ва замонавий касбларга ўқитиш дастурини амалга ошириш учун
Ёшлар лабораторияси ташкил этилади ва ёшларни ўқитиш учун
Турин политехника университети билан ҳамкорлик қилиш чоралари кўрилади.
Маълумот учун: Ёшлар ишлар агентлиги директори А.Саъдуллаевнинг
9-11 декабрь кунлари Туркияга ташрифи давомида Туркия Технология жамоаси фонди директори Э.Кузучу билан ўтказилган учрашувда келишувга эришилган.
4. Туркия Ёшлар ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Самарқанд-Анталья-Элазиг, Бухоро-Орду шаҳарлари ўртасида ёшлар алмашинуви ва халқаро мобилликни кенгайтириш мақсадида 2026 йилда Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари ҳамда Туркиянинг Анталья, Орду ва Элазиг шаҳарларида мазкур лойиҳани амалга ошириш.
Маълумот учун: Ушбу масала юзасидан Туркия Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳамда вазирликнинг ҳудудий бошқамалари билан музокараларр олиб борилмоқда.