Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси шу йилнинг 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Ўмонда бўлди.



Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси шу йилнинг 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Ўмонда бўлди.

Ўмоннинг Миллий ахборот агентлигининг ("ONA") ёзишича, ташриф давомида 19 август куни Масқат шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларни рағбатлантириш вазири Қайс бин Муҳаммад Ал-Юсуф билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки дўст давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоя, импорт ва экспорт масалалари, саноат ва савдо соҳасидаги истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Томонлар транспорт, саноат, тоғ-кон саноати ва туризм, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шерикликни кенгайтириш, даромад манбаларини диверсификация қилиш ва савдо айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш имкониятларига эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, шунингдек, сафар давомида Ўмон Инвестициялар бошқармаси раиси Абдулсалом бин Муҳаммад Ал-Муршидий билан музокара ўтказди. 

Мулоқот чоғида Ўмон ва Ўзбекистон ўртасида инвестициявий шерикликни кучайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва хорижий сармояларни жалб этиш юзасидан фикр алмашилди.



  ...