26 сентябрь куни Тошкентда "Маданий ўлчов ва Ўзбекистон-Ўмон мулоқоти: ислоҳотлар йўли" мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади
Анжуман Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Ўмоннинг собиқ султони Султон Қобус меросига бағишланади.
Конференция мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ўмоннинг "Байтул қироа" аёл китобхонлар жамияти билан биргаликда ташкил этиляпти.
Унда Ўзбекистон ва Ўмон олимлари қатнашмоқда. Тадбир доирасида, шунингдек, ўмонлик рассом аёллар асарлари кўргазмаси ташкил этилади.