Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Элчихонамиз ташаббуси билан ташкил этилган видеомулоқотда Ўмон Султонлигининг нуфузли шахсларидан бири, парламент юқори палатаси – Давлат Кенгаши аъзоси, сенатор, Ижтимоий ва маданият масалалари қўмитаси раиси профессор Муҳаммад Ал-Ҳажарий ЎзА учун интервью берди.



Элчихонамиз ташаббуси билан ташкил этилган видеомулоқотда Ўмон Султонлигининг нуфузли шахсларидан бири, парламент юқори палатаси – Давлат Кенгаши аъзоси, сенатор, Ижтимоий ва маданият масалалари қўмитаси раиси профессор Муҳаммад Ал-Ҳажарий ЎзА учун интервью берди.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Ал-Ҳажарий 2024 йил октябрда Тошкент ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда бевосита иштирок этган.
– Ўзбекистон – ислом тамаддуни, жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган юрт сифатида дунё тарихида муҳим ўрин эгаллаган. Мовароуннаҳрдан чиққан Имом Ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий, Имом Абдулқоҳир Ал-Журжоний, Имом Аз-Замахшарий каби улуғ уламолар шариат, тилшунослик ва Қуръон тафсири соҳаларида бебаҳо илмий мерос қолдирганлар. Улар томонидан яратилган асарлар ислом оламида юксак қадрланиб, ҳануз кенг қўлланади. Хусусан, аксар машҳур исломшунослар айнан ўзбек заминида улғайган мутафаккирлар ёзган асарларни ўқиб, олим бўлиб етишган.
Фалсафа ва амалий фанлар бўйича ҳам ўзбек алломалари жаҳон миқёсида тан олинган. Хусусан, Ибн Сино “Тиб қонуни” асари билан бутун олам тиббиётига кучли таъсир кўрсатган, Абу Райҳон Беруний кенг қамровли илмий ишлари орқали глобал фан тараққиётида муҳим из қолдирган. Ал-Фарғонийнинг астрономия ва муҳандислик соҳаларидаги кашфиётлари сайёрамиз цивилизациясига улкан ҳисса бўлиб қўшилган. Бир сўз билан айтганда, бу буюк аждодлар ижоди юксак баҳога лойиқ.
Шундай бой меросга эга Ўзбекистон бугунги кунда ҳам илмий ва маънавий бойлигига таянган ҳолда, замонавий тараққиёт билан ҳамнафас жадал ривожланмоқда. Энг муҳими, мамлакат тарихий илмий анъаналарни сақлаб қолиш, ўрганиш ва келгуси авлодларга етказиш орқали ўз интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаб бормоқда.


  ...